info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 30-04-2024

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Янгиҳаёт тумани сектор раҳбарларининг биринчи чорак давомида амалга оширган ишлари, туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида фаолияти, маҳаллий буджет даромадларининг бажарилиш ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, туманда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли бандлигини таъминлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш, маҳаллий буджетининг буджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Сессия сўнгида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech