Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда 2024 йилнинг 6 ойи мобайнида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишларида амалга оширилган ишлар тўғрисида масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ҳамда табиий газ етказиб беришнинг бугунги кундаги ҳолати ўрганилиб, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва топшириқлар берилди.