info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди
timeicon 05-08-2024

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда жорий йилнинг иккинчи чораги давомида туман солиқ инспекция томонидан амалга оширилган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, туман солиқ инспекцияси раҳбари 2-ярим йилликда солиқ органлари томонидан бажариладиган ишлар юзасидан туман депутатларига мурожаат қилди.

Бундан ташқари, кун тартибида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш, котибиятнинг ички меҳнат тартиб қоидаларини тасдиқлаш, сайлов комиссияси таркиби ҳамда «Ташаббусли буджет» жараёнлари тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Сессия давомида иштирокчилар «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига оид давлат дастурининг ижросини таъминлаш, «Энг яхши ижтимоий ташаббус» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳам кўриб чиқишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech