info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 14-03-2024

 

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Янгиҳаёт туманида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, сессия давомида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг Янгиҳаёт туманида амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш, туманда ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари, «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичига киритилган хотин- қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар, бундан ташқари, туман маҳаллий буджетининг 2024 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Сессия сўнгида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech