Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туманда 2023 йилнинг биринчи чораги давомида судлар томонидан амалга оширилган ишлар, туманда соғлиқни сақлаш соҳасида қилинаётган ишлар ва жорий йил якунига қадар фаолият режалари, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш тартиби ва маҳаллий буджетнинг 2023 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Янгиҳаёт туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тингланди. “Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланаётган ёшлар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга доир қонун ҳужжатларининг тумандаги ижроси хусусида ҳисобот берилди.