Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия, асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» ПҚ-4193-сон Қарори ва Пенсия жамғармаси бўлимининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Янгиҳаёт туманидаги ижросига бағишланди.
Жумладан, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш, туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг хонадонларига энергия тежовчи технологияларни ва кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатиш, «Аёллар дафтари»нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Шунингдек, «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси «Очиқ буджет» ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклиф лойиҳаларини молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш ҳамда маблағлар йўналтириш каби масалалар кун тартибига қўйилди.