Куни кеча Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг 70-сессияси бўлиб ўтди.
Унда Янгиҳаёт тумани Мажбурий ижро бюросининг 2023 йилнинг иккинчи ярмидаги фаолияти, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Янгиҳаёт тумани адлия бўлими томонидан 2023 йил тўртинчи чорак давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиҳаёт туманидаги Халқ қабулхонасининг 2023 йил тўртинчи чорак давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маърузалар тингланиб, муҳокама қилинди.
Шунингдек, сессияда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш, Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш, Янгиҳаёт туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва жойларда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «Андижон тажрибаси» асосида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз борди.