Бугунгı кунда Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари томонидан маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур учрашувлар давомида “Тошкент” маҳалла фаоллари томонидан ушбу маҳаллада жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилмаганлиги, бу эса аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги билдирилди ва ушбу масала юзасидан туман Кенгашига ёзма мурожаат қилинди.
Куни кеча Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси Жамоат транспортида ташувларни мувофиқлаштириш бўлими, “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳа офиси масъуллари ва туман депутати жойига чиқиб, мазкур муаммони ўрганишди, маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашишди.
Ўрганиш натижаларига кўра, фуқароларнинг ушбу мурожаати жавобсиз қолмай, ижобий ечим топиладиган бўлди.