27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.
Миллий сайлов тизимига «E-Saylov» ахборот тизимининг жорий этилгани, қайд этилганидек, бу йилги сайловдаги муҳим янгилик ҳисобланади.
«E-Saylov» интерактив порталида сайловларнинг очиқлигини таъминлаш ва аҳолини сайловга оид маълумотлар билан таъминлаш бўйича бир қатор қулайлик яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 26, 92-1, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 25 та округ сайлов комиссияларининг сайлов якунлари ва натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан, Янгиҳаёттумани сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Бунга кўра Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши 25 та округ бўйича сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинади.
Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани депутатликка номзодларга берилган овозлар бўйича сайланган жами 25 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича:
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 7 та ўрин ёки 28фоиз,
- Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – 6 та ўрин ёки 24 фоиз,
- Ўзбекистон Экологик партиясидан – 3 та ўрин ёки 12 фоиз
- Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 5 та ўрин ёки 20 фоиз,
- Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан – 4 та ўрин ёки 16 фоиз.