info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ депутаталари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 01-03-2022

 

Унда туман ҳокими Хаёт Иногомовнинг ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар, ёшлар фаолияти билан боғлик соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессияда кун тартибидан жой олган Туман ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик ҳолати юзасидан туман прокурорининг 2021 йил тўртинчи чорак якуни бўйича ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» ПҚ-4193-сон Қарорининг Янгиҳаёт туманида ижроси тўғрисида Янгиҳаёт тумани Давлат хизматлари маркази директори Х. Оғажонов ахбороти тингланди ва кун тартибидаги бошқа масалалалар муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech