info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак

timeicon 04-05-2024

Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак

Туманимизнинг «Олчазор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаро ноқонуний қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларини тартибга солиш ҳамда маҳалладаги кўча номи йўқлиги, тез тиббий ёрдам ва турли хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келаётгани юзасидан мурожаат йўллаган.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги масъуллари маҳалла раиси билан биргаликда фуқаро мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқди. Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига тегишли топшириқлар берилди.
Мурожаат ҳал этилгач, фуқаро масъулларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech