Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги биноси олдида туман ИИО ФМБ бошлиғи, масъуллар, маҳалла раислари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирокида саф йиғини ўтказилди.
Тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" режаси ўқиб эшиттирилиб, профилактик тадбирлар режалаштириб олинди.
Шунингдек, саф йиғини давомида Давлат раҳбарининг ПҚ-1-сон қарори асосида криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.