info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Гулшанобод" маҳалласида маданий тадбир бўлиб ўтди

timeicon 24-06-2025

Куни кеча "Гулшанобод" маҳалласида Йошлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбир "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўтказилди. Унда маданият маркази хонандалари томонидан шўх куй-қўшиқлар ижро этилди. Болажонлар эса қўшиқларга жўр бўлиб, биргаликда рақсга тушишди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида турли шартлар бўйича интерактив ўйинлар ва спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech