info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Гулшанобод” маҳалласи фуқаролар йиғинида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди

timeicon 10-05-2022

Туманимизнинг “Гулшанобод” маҳалласи фуқаролар йиғинида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Тиббий кўрикка 66-оилавий поликлиникада фаолият юритувчи малакали шифокорлар жалб этилди. Хусусан терапевт, окулист, невропатолог, кардиолог, педиатр, гинеколог каби мутахассислар фуқароларни қабул қилди, ЭКГ, УЗИ хоналари ташкил қилинди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган тиббий кўрикда 100га яқин фуқаро ўз соғлиғини назоратдан ўтказди

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech