Куни кеча мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларида спорт мусобақалари ва байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги тасарруфий ташкилотлардан жами 82 нафар ходим иштирок этди.
Иштирокчилар спортнинг волейбол, стол теннис, шахмат-шашка, енгил атлетика ва футбол турларида ўзаро беллашдилар.
Ғолибликни қўлга киритган ходимлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.