Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида адабиёт ҳафталиги доирасида туманимизнинг 285-мактабда «Ғазалхонлик кечаси» ташкил этилди.
Кечада буюк маърифатпарвар, давлат ва жамоат арбоби, шоир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан уларнинг ғазал ва рубоийлари ўқувчилар томонидан ёд олиниб, ифодали ўқилди, асарларидан парчалар саҳна кўринишида намойиш этилди.