ФВВ академияси курсантлари «Ватанга қасамёд» қилишди
Янгиҳаёт туманида жойлашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси биринчи босқич курсантларининг «Ватанга қасамёд» қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда туман ҳокимияти масъуллари, кенг жамоатчилик, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Шунингдек, академияда аъло баҳоларга ўқиб, ўзининг интизоми, хулқи ва одоби билан ўрнак бўлиб келган ҳамда фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган бир гуруҳ курсантлар «Амир Темур» номидаги стипендия соҳиби бўлишди.