Бугун Янгиҳаёт туманида жойлашган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида битирувчи курсантларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раиси, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ўринбосари, масъул ташкилотлар вакиллари, фахрийлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Маросим давомида битирувчиларга дипломлар ва “лейтенант” ҳарбий унвонлари тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, тадбир якунида ҳарбий-жанговар чиқишлар, маънавий-маърифий саҳна кўринишлари ҳамда рақслар намойиш этилди.