Куни кеча туман ҳокимлиги биносида озодликдан маҳрум етиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга "Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети"ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда озодликдан маҳрум етиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида уларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишларда бизнес лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида туман идоралараро комиссияси хулосаси билан бир нафар фуқаронинг новвойхона фаолиятини йўлга қўйиш йўналишидаги бизнес лойиҳаси маъқулланиб, унга "Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети" ажратиладиган бўлди.