92 ёшни қарши олган Танзилла Садикова узоқ йиллар ўқувчиларга кимё ҳамда биология фанидан дарс берган. Бироқ қанча урунишларга қарамай шу вақтга қадар унинг фуқаролиги бўлмаган. Президентимиз томонидан олиб бораётган ислоҳотлар натижасида энди муаллима расман Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлди.
Гап шундаки, бугун туман ҳокимлигида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан фуқароларга идентификация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Маросим давомида паспорт олиш ёшига етиб, биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган 8 нафар ёшларга, шунингдек, туман ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 2 нафарига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ИД-карталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоби топширилди.