info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Фуқаролардан ҳайвонларга озор бермаслик ва бундай ҳолатларга лоқайд бўлмасликларини сўраймиз

Фуқаролардан ҳайвонларга озор бермаслик ва бундай ҳолатларга лоқайд бўлмасликларини сўраймиз
timeicon 27-10-2022

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда жониворларга нисбатан ваҳшиёна муносабатда бўлаётган шахсларнинг видеолари кўп тарқаляпти.

Мазкур ҳолат жамоатчилик томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, ғаразли ниятларда қийноққа солиш ёки азоб бериш, уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига сабабчи бўлиш, аввало, инсонийлик фазилатларига зид ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон қонунчилигида, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, жиноят кодексининг 202(1) моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Фурсатдан фойдаланиб, фуқаролардан ҳайвонларга озор бермаслик ва бундай ҳолатларга лоқайд бўлмасликларини сўраймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech