Куни кеча Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги» доирасида тадбир ўтказилди.
Учрашувда иштирокчиларга аҳоли муҳофазасини таъминлаш мақсадида зилзила содир бўлганда турар-жой иншоотлари ва бошқа ташкилотларда қилиниши керак бўлган тезкор чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.