info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

timeicon 03-03-2022

Янгиҳаёт тумани фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан "Янги чоштепа" маҳалласидаги 65-сонли оилавий поликлиникада соҳа ходимлари учун табиий ҳамда техноген хусусиятли (зилзила содир бўлганда) фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Тадбирда қутқарув ишларида бевосита иштирок этувчи фуқаро муҳофазаси тузилмалари, ихтисослашган шошилинч ва тез тиббий ёрдам бригадалари ҳамда туман фавқулотда вазиятлар давлат қуйи тизими ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, ўқув машқи давомида уларга кутилмаган вазиятларда ўзаро самарали ҳамкорликда ҳаракат қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech