Куни кеча Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ва «Имзо» корхонасида маънавият фестивали бўлиб ўтди.
Унда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, корхона раҳбарлари ва ишчи-ходимлар ҳамда санъаткорлар иштирок этдилар. Тадбир давомида халқимизнинг миллий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосланиб болаларнинг маънавий дунёсини бойитиш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, фарзандларимизнинг ривожланишида шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қобилиятларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш кераклиги таъкидланди.