Куни кеча туман ҳокимлигида Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Унда Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ Ёшлар ва вояга етмаганлар инспекторлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, туманда жойлашган таълим муассасалари томонидан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш масалалари ҳам муҳокама этилди.