info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга мутахассислар ва курсантлар томонидан жавоб олдилар

timeicon 13-05-2022

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 4-сектор ёшлар етакчилари ташаббуси билан туман ёшлари учун Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига саёҳат ташкил қилинди.

Саёҳат давомида ёшлар IТ, киберхавфсизлик, дастурлаш ўқув хоналари ва курсантлар яшаш тарзи, уларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот майдонлари билан яқиндан танишдилар.

Ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга мутахассислар ва курсантлар томонидан жавоб олдилар.

Қувонарлиси, саёҳатда қатнашган 46 нафар ёшдан 12 нафари шу муассасада ўқиётган курсантлар билан устоз-шогирд асосида алоқа ўрнатишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech