«Ёшлар ойлиги»: улар доим эътибор марказида
Ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, жойларда «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари ўтказилмоқда.
Хусусан, бундай учрашувлардан бири туманимизнинг «Марҳамат» маҳалласи ҳудудидаги 331-умумтаълим мактабида оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан ташкил этилди.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Бу эса учрашувда қатнашган хотин-қизлар учун саволларга бевосита масъул раҳбарнинг ўзидан жавоб олишга имкон яратди. Шунингдек, фаол иштирок этган ёшларга китоблар совға қилинди.
Маълумот ўрнида бу каби тадбирларни ўтказиш ортидан яқинлашиб келаётган ёшлар кунини кенг нишонлаш ҳамда раҳбарлар фаолияти натижадорлигини ошириш кўзда тутилган.