info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ёшлар мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди

timeicon 06-04-2022

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт туман маҳаллий Кенгаши ҳамда туман Маънавият бўлинмаси ҳамкорлигида 329-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари учун «Одам савдосига қарши курашиш», «Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатлари» ҳамда «ОИТС аср вабоси» мавзуларида давра суҳбат ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Жиноят қидирув бўлими бошлиғи, Жиноят қидирув бўлими тезкор гуруҳ вакиллари, ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори ўз тақдимотлари билан иштирок этишди. Ёшлар мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech