Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигининг олдинги йилларга нисбатан фарқли жиҳати шундаки, бу йилги дастур пойтахтдаги ёшларнинг ҳар бир қатлами учун мўлжалланган лойиҳа ва тадбирларни ўз ичига олган.
Жумладан, пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ёшлар иштирокида спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширмоқда.
Ёшлар Чирчиқ дала ўқув майдонида бўлиб, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, тактик тайёргарлик, амалий ўқ отиш, ҳарбий тиббий тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш каби машғулотларда иштирок этишди.
Бундан ташқари, улар учун Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да малакали психологлар, таниқли инсонлар иштирокида учрашувлар ва амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида турли хил мусобақалар, танловлар ва амалий машғулотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.