info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ёшлар етакчиларининг фаолияти таҳлил қилинди

timeicon 29-03-2025

Куни кеча туман прокурори, масъул раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг жорий йилги мавсумига ёшларни кенг жалб қилиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш олиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар етакчилари томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги баҳоланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech