Туманимизда ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тадбирлар давом этмоқда. Бугунги манзил Чирчиқ полигонига бўлди. Ҳа, айнан шундай.
Маҳалла ёшлар етакчилари бир жамоа бўлиб, ўз маҳаллаларидаги уюшмаган ёшларни ҳарбий полигонга олиб боришди. Қизиқарли воқеаларга бой саёҳат давомида 150 нафар ёшлар ҳарбий техникалар билан ташишиди ва танишибгина қолмай, уларни синаб кўриб, ўз билимларини оширишга муваффақ бўлишди.
Энг муҳими, ёшларнинг мана шундай саёҳатларга бўлган қизиқишлари катта эканлигини инобатга олиб, бундай тадбирлар тез-тез ўтказиб турилишига келишиб олинди.