Ёшлар билан учрашувлар якунига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Хабарингиз бор, туман прокурори ҳамда сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг мавжуд муаммоларни ўрганиб чиққанди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида аниқланган муаммоларни бартараф этиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув давомида маҳалладаги ёшлар етакчиларига ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши бўйича ишларни самарали ташкил этиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.