Ёшлар билан навбатдаги учрашув
Бугун туманимизнинг 3-сонли умумтаълим мактабида «Ватаннинг содиқ ёшлари» шиори остида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари ҳамда мактабларда таҳсил олаётган бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида мунтазам ва сабабсиз дарс қолдириш ҳолатлари танқид қилиниб, масъуллар томонидан унинг салбий оқибатлари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.