Ёшлар бандлиги масаласида «Уйчи тажрибаси»дан фойдаланилмоқда
Хабарингиз бор, Янгиҳаёт туманида «Уйчи тажрибаси» асосида штаб фаолияти ташкил этилган бўлиб, ушбу штаб аъзоларига ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор вазифалар юклатилган.
Куни кеча штаб масъуллари томонидан 100 нафар ишсиз ёшлар тумандаги бир нечта завод ва корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.
Учрашув давомида корхона раҳбарлари ходимлар учун яратилган шароит ҳамда имкониятлар ҳақида маълумот берди
Қувонарлиси, тадбир давомида 10 нафар ишсиз ёш «Артикул Азия Кабель» компаниясида, 3 нафари «Узполитех Ҳолдинг» корхонасида ,шунингдек, 10 нафар фуқаро «Акфа Ассемблй» МЧЖда ишлаш истагини билдирди.