info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Ёшлар баланси»ни шакллантириш жараёнларига жиддий эътибор қаратилмоқда

«Ёшлар баланси»ни шакллантириш жараёнларига жиддий эътибор қаратилмоқда
timeicon 03-02-2025

«Ёшлар баланси»ни шакллантириш жараёнларига жиддий эътибор қаратилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда туманимиз бўйлаб ёшларнинг хоҳиш-истакларини ўрганиш ва улар ҳақидаги аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида «Ёшлар баланси»ни шакллантириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган мазкур хатлов жараёнларининг самарадорлиги масаласи муҳокама қилинди. Унда туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори ўринбосари, масъуллар ҳамда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари иштирок этди.

Тадбир давомида масъуллар хатлов жараёнлари маҳаллалардаги ишсиз ёшларни аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оғир шароитда яшаётган ёшларга ёрдам кўрсатиш ва иқтидорларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва бунда ҳар бир ёшлар етакчисидан алоҳида масъулият талаб этилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида иштирокчиларга берилган топшириқлар ижросининг самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech