Янгиҳаёт тумани Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида 5-8 июль кунлари ўқитувчилар томонидан оила қуриш остонасида турган жуфтликларга ўқув семинари ташкил этилди.
Унда миллий қадриятларимиз, оила муқаддас даргоҳ эканлиги ва шу каби бир қанча мавзулар тўғрисида тушунча берилди ва ёшларнинг бу борадаги фикрлари тингланди.
Ёш никоҳланувчи жуфтликларга сертификат ва “Мустаҳкам оилага йўлланма” йўриқномаси топширилди.