Туманимиздаги 285-умумтаълим мактабида "Ёш китобхон" республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда ҳар бир сектордан ғолибликни қўлга киритган жами 24 нафар китобхонлар иштирок этиб, 2 та шарт бўйича уч хил ёш тоифасида ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов якунига кўра, 10-14 ёшлилар орасида "Бинокор" МФЙ, 15-19 ёшлилар тоифасида "Ёрқин ҳаёт" МФЙ ва 20-30 ёшлилар ўртасида "Хўжа Учқун" МФЙ иштирокчилари ғолибликни қўлга киритишди.
Танловнинг шаҳар босқичига йўлланма олган ғолибларни табриклаймиз ва кейинги босқичлардаги иштирокида омад тилаймиз!