Куни кеча 2-умумтаълим мактабида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Янгиҳаёт тумани спортни ривожлантириш бўлими бошчилигида футболнинг сектор босқичи бўлиб ўтди.
Унда "Дўстлик" ва "Виқор" маҳаллаларининг 18-30 ёш оралиғидаги уюшмаган ёшлари яшил майдонда тўп сурдилар. Қизғин ўтган ўйинда, 10:4 ҳисоб билан "Дўстлик" маҳалласининг ёшлари ғолиб бўлиб, туман босқичига йўлланма олдилар.
Ёш футболчиларимизга кейинги босқичда ҳам ғолибликни қўлга киритишини тилаймиз!