Туманимиздаги 285-умумтаълим мактабида фертил ёшдаги ўқувчи қизлар билан «Эрта туғруқ, эрта никоҳ, хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, болалар гинекологи иштирок этди. Тадбирда қизларнинг тиббий маданиятини ошириш ва гигиена қоидаларига риоя қилишларига доир ҳамда эрта никоҳ, эрта туғруқнинг салбий оқибатлари борасида батафсил тушунча берилди.
Тадбирда 100 нафардан ортиқ вояга етмаган қизлар қамраб олинди.