Туманимиздаги 3-умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан "Эрта туғруқ, эрта никоҳ, хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, психолог ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда спикерлар қизларнинг тиббий маданиятини ошириш ва гигийена қоидаларига риоя қилишларига доир тушунчалар бериб, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.
Тадбирга 150 нафардан ортиқ вояга етмаган қизлар қамраб олинди.