Ёмғирдан сўнг, туни билан ёғган қор кўчалар, пиёдалар йўлакларининг яхмалакка айланишига сабаб бўлди.
Бу ҳолат автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатланиши учун қийинчилик туғдириши, шубҳасиз. Шу боис, ободонлаштириш ходимлари автомобиллар ва пиёдалар йўлларига қум-туз аралашмасидан сепиб, йўлларни қор ва муздан тозаламоқда.
Aномал совуқ бўлишига қарамасдан, ўз вазифасини сидқидилдан амалга ошираётган барча ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.