Электр энергияси иқтисодига жиддий эътибор қаратилмоқда
Куни кеча туман ҳокими ҳамда шаҳар прокурори ўринбосари бошчилигида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда коммунал соҳа вакиллари ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, таъмирлаш ишларини олиб бориш, тарғибот ва ташкилий тадбирларни ўтказиш ҳамда бошқа тегишли чора-тадбирларни кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар, эҳтиёжманд оила хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ва геоколлекторлар ўрнатиш, кўча ёритиш чироқларини аккумуляторли қуёш панеллар билан жиҳозлаш каби режадаги ишлар муҳокама қилинди.