info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Элбек Дўстбеков — 21 ёш

Элбек Дўстбеков — 21 ёш
timeicon 30-07-2022

Элбек Дўстбеков — 21 ёш. Ҳозирда Тошкент шаҳридаги ЁДЖУ техника институтининг 2-босқич талабаси.

Элбек 8 ёшидан бери спортнинг футбол тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

“Футболга қизиқишимга сабабчи бўлган, мени қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир ўйинга бориб, менга мухлислик қилган инсон дадам бўлади. Доимо улар мендан фахрланишлари учун ҳаракат қилганман”, дейди қаҳрамонимиз.

У бугунги кунга қадар бир қанча ўйинларда тўп сурган ва ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, 2017-йилда ўтказилган Тошкент шаҳар кубогида жамоаси билан 2-ўринни эгаллаган. 2018-йилги чемпионатда “Энг яхши ҳимоячи” сифатида эътироф этилган ва тақдирланган.

“Соғ танда соғлом ақл” шиорига амал қилган Элбек спортнинг бодибилдинг, стол тенниси ва сузиш турлари билан ҳам шуғулланади. Унинг энг катта мақсади — футбол бўйича нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, дадасининг орзуларини амалга ошириш.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech