Куни кеча туман ҳокими «Дўстлик», Хушнуд, «Янги умид», «Янги Чоштепа» маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, «Дўстлик» маҳалласида отахонлар билан сухбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Хушнуд ва «Янги умид» маҳаллаларида қурилаётган сайилгоҳ ишларини кўздан кечирди. Ишларни жадаллаштириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, «Янги Чоштепа» маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйлар бўйича ишлар ва йўл лойиҳаси билан танишди.