Унда Янгиҳаёт тумани прокурори, туман ҳокими ўринбосари ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари иштирок этиб, ушбу муассасада “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида боғча тарбияланувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти ,хусусан, болажонларнинг кулолчилик тўгарагида яратган ижод намуналари билан танишди.
Шунингдек, тадбир доирасида қатор давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари учун “Сеҳргар кулол устахонаси” мавзусида семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.