info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

#Долзарб_90_кун

timeicon 16-07-2025

Йозги оромгоҳлар фаолияти давом этмоқда

 Янгиҳаёт туманида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшлар ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, 303-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Қалдирғоч” номли ёзги оромгоҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирги кунда ушбу оромгоҳга 70 нафарга яқин ёшлар жалб этилган бўлиб, улар спорт машғулотлари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда турли илм-фан ва касб-ҳунар тўгаракларида фаол иштирок этишмоқда.

 Шунингдек, мазкур чора-тадбирларнинг самарадорлиги эса туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech