info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Долзарб 90 кун": "Тошкент" маҳалласида ижодий учрашув бўлиб ўтди

timeicon 18-07-2025

"Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази ва Йошлар ишлари агентлиги туман бўлимлари ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида муҳим ташаббусларга қўл урилмоқда.

 Хусусан, куни кеча ёшлар ва аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Тошкент” маҳалла фуқаролари йиғинида шоира Зулфия Мўминова билан ижодий учрашув ташкил этилди.

 Ушбу адабий кеча давомида китоб мутолаасини севувчи ёшлар ва нуронийлар шоира ижодининг энг сара шеърларидан баҳраманд бўлди. Шунингдек, Зулфия Мўминова инсон камолоти учун китоб ўқишнинг аҳамияти, юртимизда китобхонлар учун яратилган имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech