Янгиҳаёт туманида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда касбга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун 329-сонли умумтаълим мактабида Савдо-саноат палатасининг Янгиҳаёт тумани бўлими ҳамда "Артикул Азия Кабел" МЧЖ ҳамкорлигида юқори синф ўқувчилари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўлида яратилаётган имкониятлар ва касб танлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашув интерактив руҳда ўтди. Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.