Куни кеча 329-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари, мактаб директорлари ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ёзги таътил вақтида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талабалар ҳамда маҳаллалар ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида масъулларга ёзги мавсумий оромгоҳлар ва кундузги соғломлаштириш оромгоҳларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда жойларда ташкил этилган китобхонлик, маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишлардаги маданий дастурлар ва тўгаракларга ёшларни кенг жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.