Янгиҳаёт туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, педагоглар, ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш ҳақида ҳақида тушунчалар берилиб, иштирокчиларга “Ижтимоий тармоқлар таъсири” номли методик қўлланмалар топширилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан ушбу таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар ҳамда қулайликлар кўздан кечирилди.